Дилда қувонч,  кузларда хаёжон. 
 Бугун 30 октябрь куни эрталаб 06.30 да Шимкент шахри хамда Тулабий туманидаги узбек тилида билим берадиган мактабларнинг 10-11 синф укувчилари, яъни 102 нафар саёхатчилар Астанага йул олишди.
Шимкент темирйул вокзалидан уларни Туркистон вилояти узбек этномаданий бирлашмаси аъзолари хамда Жануб жарчилари газетасининг ходимлари, бир катор оммавий ахборот воситалар вакиллари, ота- оналар, мактаб устозлари кузатдилар.


Туркистон вилояти узбек этномаданий бирлашмаси хамда Жануб жарчилари газетаси номидан билет нархи  25.000 тг хисобланган 85 нафар саёхатчиларга жами  2 миллиондан ортик микдорда хомийлик курсатилди.
Укувчиларнинг кузларида хурсандчилик, ота-оналарнинг чехрасида хаёжон. Сабаби бу укувчиларнинг деярли  хаммаси умуман узга шахарларга, яъни саёхатларга боришмаган. Шунинг учун улар Астанадаги Назарбаев университети, Гумилёв номидаги Евросиё миллий университети, медицина институтига боришади,
Ундан ташкари, пойтахтимизнинг  машхур  кадамжойларига саёхат килишади, Худо хохласа 2 ноябрь куни кечаси соат 23.30 да она шахримизга кайтиб келишади.
Бу саёхатчиларимиз орасида славян хамда уйгур маданият марказидан укувчилар бор. Демак, биз биринчи навбатда  миллатлар орасидаги дустликни таргибот килишни, колаверса укувчиларимизнинг билим олишга булган иштиёкини яъни мотивациясини орттиришни максад тутганмиз. Энди бахорги таътилда эса 8-9 синфлар орасида танлов утказилиб,   голиб укувчиларни Астанага бориши кутиляпти.
Бизни кузатиб боринг! Биз мана шу саёхатдан лавхаларни этиборингизга хавола киламиз.

 

011118 1 3

011118 1 1

011118 1 2

011118 1 4

011118 1 5

011118 1 6

011118 1 7

011118 1 8

 

 
mod_vvisit_countermod_vvisit_countermod_vvisit_countermod_vvisit_countermod_vvisit_countermod_vvisit_countermod_vvisit_counter
mod_vvisit_counterСегодня776
mod_vvisit_counterВчера586
mod_vvisit_counterНа этой неделе2842
mod_vvisit_counterНа прошлой неделе8302
mod_vvisit_counterВ этом месяце24233
mod_vvisit_counterВ прошлом месяце35012
mod_vvisit_counterВсе402319

Курс валют по отношению к "тенге"

USD
1
USD
378,540 0,400
EUR
1
EUR
429,790 0,370
RUB
1
RUB
5,720 0,040
UZS
100
UZS
4,520 -0,020
Дата: 24.01.2019
Источник: НБ РК